Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби эртага “Реал”га қарши бўлиб ўтадиган навбатдаги “Эль-класико”да ретро либосда майдонга тушади.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар”нинг техник ҳамкори ҳисобланган Nike компанияси ушбу жамоа билан ўзаро ҳамкорлик қилаётганига 20 йил тўлиши муносабати билан 1998/99 йилги мавсумда фойдаланилган либос нусхасини тайёрлади. Таъкидлаш керакки, мухлислар ушбу либосни 140 еврога харид қилишлари мумкин.

barselona

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ва “Барселона” учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.