"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике Испания чемпионатининг 10-тури доирасидаги "Aтлетико"га қарши учрашувда жароҳат олди.

Иккинчи бўлим ўрталарида Aнхель Корреа ва Пике ўзаро тўқнашиб кетди. Аргентиналик футболчи Жерарнинг оёғини босиб олди. Натижада, жароҳат олган ҳимоячи майдонни шифокорлар ёрдами билан тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига 62-дақиқада Сержиньо Дест ўйинга қўшилди. Пике эса кўз ёшлари билан майдонни тарк этди.

"Aтлетико" Испания чемпионатининг саккиз турида 20 очко тўплаган ва турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. "Барcелона" эса ўнинчи поғонани банд этган.

photo_2020-11-22_04-12-13

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар