“Барселона” Филиппе Коутиньо борасида “Ливерпул”га янги таклиф юборди
Ads

Испаниянинг “Барселона” клуби Филиппе Коутиньони ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар “Ливерпул”га янги таклиф юборишди. Унга кўра “кўк-анор рангликлар” бразилиялик хавбек учун 89 миллион евро беришга тайёрликларини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ каталонияликлар Коутиньо учун 80 миллион евро таклиф қилишганди.