"Барселона" Франция терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиб қолди

Каталониянинг "Барселона" клуби Франция терма жамоаси ҳимоячиси Бенжамен Паварга жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Хабарларга қараганда “кўк-анор ранглилар” айни дамда Россияда бўлиб ўтаётган мундиалда ўзини ҳар томонлама кўрсатаётган "Штутгарт" клуби футболчисини "Камп Ноу"да асосий ҳимоячи бўла олишига ишонишмоқда.

Маълумот учун, Павар ўтган мавсум "Штутгарт" сафида жами 36та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!