Ads

Хабарингиз бор кеча "Барселона" Испания кубоги ярим финал жавоб баҳсида Мадридда "Реал"ни 0:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

“Кўк-анор ранглилар” расмий твиттери эса “Сантьяго Бернабеу”даги ғалабани қандай нишонлагани ҳақидаги видеони жойлаштирди.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар энди ҳал қилувчи баҳсда “Бетис” ҳамда “Валенсия” жуфтлиги ғолиби билан куч синашишади.