Ла Лига ўтган ойнинг энг яхши футболчисини аниқлади. Бунинг учун 7 футболчи номзодлик қилди.

Ансу Фати ("Барселона"), Луис Суарес (“Атлетико”), Яго Аспас (“Сельта”), Серхио Каналес (“Бетис”), Микель Мерино (“Реал Сосьедад”), Хосе Луис Моралес (“Леванте”) ва Луис Милья (“Гранада”) каби номзодлар қаторида эди.

Якуний натижаларга кўра, “Барселона” клубининг 17 ёшли иқтидорли футболчиси Ансу Фати ғолибликни қўлга киритди. Ёш ҳужумчи ўтган ой чемпионатда 2 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урганди.

photo_2020-10-10_18-42-57_1

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)