Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ўз сафини "Барселона" ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара билан тўлдириши мумкин. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар бермоқда.

Унга кўра каталонияликлар сафида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётган 25 ёшли бразилиялик футболчини айнан “шпорлар” таркибга жалб этишга уруниб кўришмоқчи. Ушбу келишув яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ амалга оширилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Рафинья жорий мавсум “Барселона” сафида жами 7та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.