Ads

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Жерард Деулофеу Гампер кубоги турнири доирасида Бразилиянинг “Шапекоэнсе” жамоасига қарши кечган баҳсда сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Улар – қаҳрамонлар. Мен улар ҳақида эслаганимда, кўзимга ёш келади.

Бугун майдондаги ҳаракатларимиздан қониқдим. Энди бу ишни якшанба куни “Реал”га қарши кечадиган ўйинда ҳам такрорлашимиз керак. Умид қиламанки, бугунги кунга ўхшаган кунлар менда кўп бўлади”, – деб айтиб ўтди Деулофеу.

Маълумот учун, кечаги баҳсда Деулофеу 1 та гол киритди ва жамоадошининг яна бир голига ассистентлик қилди.