Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Денис Суарес тиззасидан олган жароҳатидан тузалиб, сафга қайтди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда.

Унга кўра 24 ёшли футболчи жамоанинг умумий гуруҳида шуғулланишни бошлаган ва “Барселона”нинг бўлажак ўйинларида иштирок этишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Суарес жорий йилнинг июль ойида, янги мавсумга тайёргарлик чоғида жароҳат олган эди.