Ads

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Шифокорларнинг сўзларига кўра энди 25 ёшли бразилиялик футболчининг соғайиб кетиши учун камида ярим йил талаб этилади.

Маълумот учун, Рафинья жорий мавсум “Барселона” сафида жами 5та учрашувда майдонга тушган эди.