“Барселона” футболчисига 4 клуб қизиқмоқда

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андре Гомеш кўринишидан ёзги трансфер ойнаси вақтида жамоани тарк этади.

Mundo Deportivo хабарига кўра, “кўк-анор ранглилар” португалиялик футболчи борасида 4 клубдан таклиф олди. Бироқ таклифнинг молиявий жиҳатлари уларни қанотлантирмаяпти.

“Барселона” Гомешнинг трансферидан 35 млн евро ишлаб олмоқчи. Боиси, жамоа 2 йил олдин Гомешни “Валенсия”дан айнан шунча суммага сотиб олган.

Унга қизиқиш билдирган клублар орасида “Тоттенхэм”, “Вулверхэмптон”, “Ювентус” ҳамда “Лацио” жамоаларини учратиш мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)