“Барселона” ярим ҳимоячиси Карлес Аленья мавсумнинг қолган қисмини “Хетафе”да ўтказадиган бўлди.

Мадрид клуби 23 ёшли испаниялик футболчини ярим мавсумга ижарага олган. Энди “Хетафе” ушбу давр мобайнида Аленьянинг маошини тўлаб беради.

Image

Карлес Аленья жорий мавсум Ла Лигада бор йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)