“Барселона” футболчисини сотмайди
Ads

Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара ушбу трансфер бозорида жамоани тарк этмайди. Бу ҳақда “блаугранаслар” вакили АS нашрига берган интервьюси вақтида айтиб ўтди.

“Бош мураббийи Эрнесте Вальверде Рафиньяга ишонч билдирмоқда. Алькантара у учун мухим футболчи саналади”, – деб айтиб ўтган “Барселона”нинг номи ошкор этилмаган вакили.

Илгарироқ, Рафинья “Арсенал” ҳимоячиси Эктор Бельериннинг трансферининг бир қисми сифатида “канонирлар” сафига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.