Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби 2019 йилнинг ёзида амалга оширадиган илк трансфери бўйича келишувга эришишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбанинг ёзишича каталонияликлар "Аякс" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг билан ўтказилаётган музокараларнинг якуний босқичига чиққан. Унга кўра 21 ёшли голландиялик футболчининг трансфери “Барселона”га тахминан 50 миллион еврога тушиши айтилмоқда.

Маълумот учун, де Йонг жорий мавсум “Аякс” сафида жами 10та учрашувда иштирок этди.