“Барселона” Гомешни 40 млн еврога сотишга тайёр
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти ёзда уч нафар футболчисининг трансферидан 100 млн евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

A Bola нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 2016 йил “Валенсия”дан 37 млн еврога харид қилинган ярим ҳимоячи Андре Гомешни ёзда 40 млн еврога сотишмоқчи.

“Барселона” шунингдек ярим ҳимоячи Жерар Деулофеу ва ҳимоячи Алеиш Видалларнинг ҳар бирини 12 млн евродан, яна бир ярим ҳимоячи Рафиньяни эса 35 млн еврога сотишни кўзламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гомешга "Милан" ҳамда "Наполи" каби А Серия жамоалари жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.