Португалия терма жамоаси аъзоси Андре Гомеш “Барселона”да тўп суришда давом этади.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, “кўк-анор ранглилар” номи ҳозирча ошкор этилмаётган жамоанинг Гомеш борасидаги 45 миллион евролик таклифини рад этган.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича “Барселона”нинг янги устози Эрнесто Вальверде янги мавсумда португалиялик футболчининг хизматларидан фойдаланмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)