"Барселона" форварди Антуан Гризманннинг "Манчестер Юнайтед"га трансфери амалга ошмаслиги мумкин.

Испан матбуоти хабарига кўра, каталонияликлар ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг трансфери учун франциялик футболчидан фойдаланиши режалаштирмоқда.

"Кўк анор-рангликлар" раҳбарияти молиявий муаммолар сабаб ёзда бразилиялик футболчининг трансфери учун 200 миллион еврога яқин суммани тўлай олмаслиги мумкин. Шу сабабли клуб раҳбарияти Неймарни қайтариш учун, Гризманн ва маълум сумма бериш вариантини кўриб чиқмоқда.

Таъкидланишича, "Барселона" Гризманни 100 миллион еврога баҳоламоқда. Олдинроқ, франциялик футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтиши мумкинлиги маълум қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)