Ads

Римнинг  “Лацио” клуби ҳимоячиси Стефан де Врей ёзда “Барселона”га кўчиб ўтиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар 26 ёшли голландиялик футболчига таклиф билан чиқишган. Ўз навбатида мавсум сўнггида римликлар билан шартномаси якунланадиган де Врей айни дамда ўз келажаги ҳақида ўйламоқда.

Таъкидлаш лозимки, ушбу футболчига шунингдек Миланнинг “Интер” клуби ҳам жиддий қизқиш билдирмоқда. Агар “нерадзуррилар” ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишса де Врей ушбу таклифни ўрганиб чиқиши мумкин.