"Барселона" ҳеч бир клуб эришмаган натижани қайд этди

Каталониянинг “Барселона” клуби ўзининг расмий сайти орқали якунланган 2017/18 йилги мавсумда рекорд даражада даромад кўргани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра “кўк-анор ранглилар” ўтган мавсумда 1,05 миллиард доллар ишлаб топишган. Эътиборлиси, “Барселона” спорт клублари орасида тарихда биринчи бўлиб бу борада миллиард долларлик довондан ошган илк жамоа бўлди.

Шундан “Барса”нинг соф даромади 12,67 миллион долларга тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!