Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Самуэль Юмтити Англиянинг икки гранд жамоаси қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Don Balon нашрининг хабар беришича 24 ёшли франциялик футболчига Лондоннинг “Челси” клуби асосий даъвогар ҳисобланмоқда. Унга кўра “аристократлар” Умтити учун унинг шартномасида кўрсатилган 60 млн евролик товон пулини тўлашга тайёр. “Челси” шунингдек унинг маошини ҳам кўтаришга тайёр. Аниқроғи, лондонликлар Умтитига йилига 3 млн евро маош тўлаб, уни дунёнинг энг кўп маош олувчи ҳимоячиларидан бирига айлантиришмоқчи.

Умтитига шунингдек "Манчестер Юнайтед" ҳамда ПСЖ жамоаларидан ҳам таклифлар бўлмоқда.