"Барселона" ҳимоячисини Туркияга чорлашмоқда

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Йерри Мина фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин.

Берилган хабарларга қараганда 23 ёшли колумбиялик футболчига “Фенербахче” клубидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Ўз навбатида “кўк-анор ранглилар” ҳам бу борадаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бироқ, “Барса” раҳбарияти Минани фақат иккита шарт билан сотиши мумкин: 1. Ижарага бериш, 2. Кейинчалик қайтариб сотиб олиш шарти билан сотиш.

Эслатиб ўтамиз, Мина “Барселона” сафига ўтган қишки трансферлар даврида Бразилиянинг “Палмейрас” клубидан келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!