"Барселона" ҳужумчиси етти йилдан сўнг Бразилиядан қайтди

 

"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси Кейррисон етти йиллик танаффусдан сўнг яна Европа майдонларида тўп сурадиган бўлди.

28 ёшли футболчи Португалия чемпионати вакили "Арока" клуби билан бир йиллик шартнома имзолади. Кейррисоннинг сўнгги клуби Бразилия чемпионати "В" сериясининг "Лондрина" жамоаси бўлди.

Кейррисон 2009 йилги мавсумда "Палмейрас"дан Каталония клубига келиб қўшилганди. Бироқ, бу футболчи "Барселона"да бирорта учрашувда майдонга тушмади. Беш йил давомида "Бенфика", "Фиорентина", "Сантос", "Крузейро" ва "Коритиба" жамоаларида ижара асосида тўп сурганди.

Кейррисон "Арока"да 21-рақам остида тўп суради ва шартномаси бўйича келишувни яна узайтириш имконига эга ҳисобланади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!