Ads

"Барселона" форварди Мунир Эль-Хаддади мавсум якунлангач жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 23 ёшли футболчи етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб амалдаги шартномасини узайтирмоқчи эмас. Қайд этиш лозимки, Мунирга айни дамда "Бетис", "Сельта", "Шальке", "Марсель", "Вест Хэм", "Наполи" ва "Алавес" клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Мунир жорий мавсум Ла Лигада жами 7та ўйина иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.