Ads

“Барселона” клуби раҳбарияти "Реала Сосьедад" ярим ҳимоячиси Иньиго Мартинесни харид қилмайдиган бўлишди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Олдинроқ футболчининг ўзи каталонияликлар билан шахсий келишувга эришгани ҳақидаги хабарлар маълум қилинганди.

Манбанинг хабар тарқатишича, “Барселона” футболчининг нархи бўйича “Сосьедад”раҳбарияти билан футболчининг нархи бўйича келиша олмаган. Яъни, Каталония клуби футболчи учун 32 миллион евро таклиф қилган бироқ, бу нарх Мартинеснинг жамоасини қониқтирмаган.