Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби Испания Суперкубоги 2та ўйиндан иборат бўлишини истамоқда. Бу ҳақда клуб матбуот котиби Жозеп Вивес айтиб ўтди.

“Биз Суперкубок 2та ўйиндан иборат бўлишини хоҳлаймиз. Чунки бу ушбу турнирнинг анаънаси ҳисобланади ва авваллари ҳам ўйин иккита бўлган. Қолаверса, ўйинларнинг бири “Камп Ноу”да ўтказилиши клубга моддий фойда ҳам келтиради”, - дейди Вивес.