Испания Ла Лигасининг 22-турида “Барселона” меҳмонда “Бетис”га қарши баҳс олиб борди.

Шиддатли ва муросасиз курашларга бой кечган ўйинда 3:2 ҳисобида каталонияликларнинг қўли баланд келди. “Барселона”га 3 очко келтирган голларга Лионель Месси (59'), Виктор Руис (68' автогол) ва Франсишку Тринкан (87') муаллифлик қилди. “Бетис”нинг икки голини Борха Иглесиас (38') ва Виктор Руис (75') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)