"Барселона" Киммих учун "Бавария"га 50 млн евро беришга тайёр

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Жошуа Киммих “Барселона”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Sky Sports маълум қилмоқда.

Унга кўра каталонияликлар 22 ёшли германиялик иқтидор эгаси учун немис грандига 50 млн евродан воз кечишга тайёр. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Киммихга Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдира бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Германия терма жамоаси аъзоси жорий мавсум “Бавария” сафида жами 16 та учрашувда иштирок этди ва ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!