"Барселона" Коутиньо учун нархни яна кўтаради, "Ливерпуль" эса музокараларни давом эттирмоқчи

“Барселона” ҳамон “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Sport.es интернет-нашрининг хабар беришича, мерсисайдликлар Каталония супер клубининг 25 ёшли бразилиялик футболчи борасида юборган сўнгги 118 миллион фунтлик (82 млн ва унга қўшимча 36 млн бонус) таклифини ҳам рад этганидан сўнг, “Барселона” раҳбарияти ушбу таклифни янада яхшилаш ва музокараларни давом эттириш ҳақида бош қотирмоқда.

Унга кўра каталонияликлар футболчининг соф трансфер нархини кўтариб, бонус қисмини камайтиришмоқчи. Таъкидлаш лозимки, Коутиньонинг ўзи “Ливерпуль” раҳбариятидан уни “Барселона”га қўйиб юборишларини сўрамоқда.

Берилган маълумотларга кўра инглиз клуби каталонияликлар билан бу борада янги таклифни кўриб чиқишга ва музокараларни давом эттиришга тайёр. Ушбу учрашув эса 24 август куни Монако шаҳрида, яъни ЕЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланадиган куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!