Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби Филиппе Коутиньо учун “Ливерпул”га 120 млн фунт таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Айтиш лозимки, юқоридаги хабар бундан аввалроқ Sky Sports томонидан Коутиньонинг “Барселона”да ўйнаш истаги борлиги ҳақида тарқатилган хабардан сўнг пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар даставвал бразилиялик футболчи учун 100 млн евро таклиф қилишган эди. Улар Коутиньони Андрес Иньестанинг ўрнига муносиб номзод сифатида эътироф этишмоқда.