"Барселона" кутилмаганда "Валенсия"га имкониятни бой бериб қўйди (видео)

  • 25 января, 2020, 23:02
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ҳозиргина Испания Ла Лигаси 21-туридан ўрин олган "Валенсия" ҳамда "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Tecno

"Месталья" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. 48-дақиқада Хорди Альбага тегиб тўп тер Штеген дарвозасидан ўрин олди ва шу тариқа ҳисоб очилди.

77-дақиқада эса Макси Гомес  германиялик кипер билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Шу тариқа, каталонияликлар  Кике Сетьен қўл остидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию