Ads

“Монако” клуби ярим ҳимоячиси Тома Лемарга “Барселона” қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда “The Telegraph” нашри. Ёзда каталонияликлар 21 ёшли футболчи учун  “Арсенал” билан рақобат қилиши айтилмоқда.

Ушбу мавсум аввалида, “кўк-анор ранглилар” франциялик футболчини 90 млн  фунтга сотиб олишга яқин келишган эди. Бироқ трансфер амалга ошмаган эди. Илгарироқ, князлик клуби вице-президенти Вадим Васильев Лемар ёзда жамоани тарк этиши мумкинлгини  инкор этмаган эди.

Маълумот учун, Лемар бу мавсум Франция чемпионатида 10 та баҳсда майдонга тушди ва 1 та гол киритиб, 3  та голли узатмани амалга оширди.