Испания кубогининг 1/8 финал босқичида “Барселона” сафарда “Райо Вальекано”га қарши баҳс олиб борди.

Мадридда кечган беллашувда ҳисобни мезбонлар очишди. 63-дақиқада Франсиско Гарсия каталонияликлар дарвозасини аниқ нишонга олди. Аммо мезбонларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Орадан кўп ўтмай Лионель Месси (69') ҳисобни тенглаштирди. Ўйин якунига қадар Френки де Йонг (80') “Барселона” учун ғалаба голини киритди. Якунда 1:2 ҳисобида “Барселона” ғалаба қозонди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар