Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти жамоанинг чап қанот ҳимоясини “Челси” футболчиси Маркос Алонсо билан кучайтирмоқчи.

Don Balon нашрининг ёзишича Хорди Альбанинг ҳаракатлари бош мураббий Эрнесто Вальвердени қониқтирмаяпти. Унинг ўрнига эса асосий номзод сифатида эса айнан Алонсо кўрилмоқда. Бироқ, “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти футболчининг нархи жуда қиммат эканлигидан хавфсирамоқда.

Шу боис, агар “Барселона” бу борада “Челси” билан келиша олмаса, у ҳолда каталонияликларнинг ёшлар жамоаси аъзоси Марку Кукуреллу асосий таркибга жалб этилади.