Ads

Италиянинг “Наполи” клуби ҳимоячиси Калиду Кулибали “Барселона”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда агар Хавьер Маскерано каталонияликлар сафидан кетадиган бўлса, у ҳолда айнан Кулибали аргентиналик футболчининг ўрнини эгаллаши мумкин.

Қайд этиш керакки, “Наполи” 26 ёшли футболчиси учун 60 миллион евро талаб қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Кулибали учун шунингдек Лондоннинг "Челси" клуби ҳам жиддий кураш олиб бормоқда.