Ads

Яқин икки кун ичида Хавьер Маскеранонинг “Барселона”даги тақдирига ойдинлик киритилади.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли аргентиналик футболчининг агенти бугун ва эртага каталонияликлар вакиллари билан мижози тақдирини муҳокама қилади.

Айтиш керакки, Маскерано “Барселона”дан кетмоқчи. Унда Хитойнинг «Хэбэй Чайна Форчун» жамоасидан таклиф бор. Фақат, Маскерано каталонияликлар раҳбариятидан ўзини эркин агент сифатида қўйиб юборишларини сўрамоқда. Бироқ, “кўк-анор ранглилар” Аргентина терма жамоаси аъзосини текинга қўйиб юборишмоқчи эмас ва унинг трансферидан камида 6 млн евро ишлаб олишмоқчи.

Маълумот учун, Маскерано "Барселона" сафига 2010 йилнинг ёзида "Ливерпул"дан кўчиб ўтган эди.