"Барселона" Месси билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда

Испан ОАВлари "Барселона" ва Лионель Месси ўртасида имзоланадиган янги шартнома борасида хабар топишди.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра гап 31 ёшли аргентиналик футболчининг 2021 йилга қадар имзоланган амалдаги шартномасини камида 2022 ёки 2023 йилгача узайтириш ҳақида кетмоқда. Каталонияликлар Месси билан бу борада янги мавсум давомида музокаралар ўтказишни режалаштиришмоқда.

Маълумот учун, Месси жорий мавсум “Барселона” сафида жами 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 33та гол ҳамда 18та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!