Ads
 

 

Аргентиналик суперҳужумчи Лионель Мессининг "Барселона"даги тақдири кўпчиликни хавотирда ушлаб турибди. Леонинг клуб билан янги шартномага имзо чекмаётгани бошқа жамоаларнинг супертўпурарни қўлга киритиш илинжидаги ҳаракатларини авжига чиқармоқда.

"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу Лионель Месси атрофидаги вазиятга изоҳ берди.

- Ҳамма нарса вақтни талаб қилади, - деди Хосеп Мария Бартомеу. - Мен клуб мухлисларини ишонтириб айтаманки, Лионель Месси ва унинг оиласи билан янги шартнома бўйича музокараларни ўзим олиб бораман.

Лионель Месси гарчи янги шартнома имзоламаган бўлса-да, Каталония клуби таркибида қатор рекордларни уришда давом этмоқда.

SPORTS.uz