“Барселона” Мессининг Европадаги ягона жамоаси бўлиб қолади
Ads

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси бошқа Европа жамоаси учун каталон клубини тарк этмаслигини маълум қилди.

Барчаси аниқ бўлиб улгурмоқда. “Барселона” менинг Европадаги ягона жамоам бўлиб қолади. Мен ҳар доим Аргентинада ўйнашни хоҳлашимни айтиб келаман, бироқ бу амалга ошиш-ошмаслигини билмайман.

“Ньюэллс Олд Бойз”? Мен Росариода олти ой ва бир нечта ўйин ўтказиш учун яшашни хоҳлаган бўлардим. Болалигимда “Ньюэлл” сафида тўп тепишни орзу қилардим. Бу жамоанинг ўйинига отам ва акам билан ташриф буюрардим, – дейди Месси El Trece нашрига берган интервьюсида.