"Барселона" "Милан" футболчиси учун ўз юлдузидан кечишга тайёр

Жаҳон футболи ёш юлдузларидан бири Жанлуижи Доннарумма ёзда жамоасини ўзгартириши ҳақида хабарлар тарқалганди.

"La Gazzetta dello Sport" нашри берган маълумотларга кўра, 22 ёшли футболчи фаолиятини қайси жамоада давом эттириши борасида бир қарорга келмаган. Унинг агенти Мино Райола эса, мижозини "Барселона"га таклиф қилган.

Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар дарвозабони Марк-Андре Тер Штеген ва сардори Лео Месси ўртасидаги муносабатлар ҳавас қиларли даражада эмас. Шу сабабли, италиялик ёш посбон "кўк-анорранглилар" либосини кийиши эҳтимоли катта.

Ҳозирча, Доннарумманинг ҳеч қайси клуб билан келишуви йўқ. У жорий мавсум А Серияда 37 учрашув ўтказиб, улардан 13 тасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!