Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти ҳужумчи Мунир Эль-Хаддадининг жамоадаги келажаги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 23 ёшли футболчи билан шартномани узайтирмасликка қарор қилишган. Шу боис, Мунир жорий мавсум якунлангач “Барса”ни эркин агент сифатида тарк этади.

Таъкидлаш керакки, томонлар ўртасидаги бир неча ой давом этган музокаралар бесамар якунланган.

Маълумот учун, Мунир “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2014 йилдан буён бош жамоада тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида 56та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.