Ads
Неймарнинг "Сантос"дан Каталонияга трансфер қилинишида асосий ролни ўйнаган DIS инвестиция компанияси аслида бразилиялик суперфутболчига "Реал" жиддий даъвогарлик қилганини ва "Барселона"нинг "ақлли юриши" Мадрид клубининг йўлини тўсганини ошкор қилди.
 
2013 йилда "Сантос" клуби футболчи учун 65 миллион евро сўраган. Бундан ташқари, Неймар ва отасининг ҳам ўзига яраша талаблари бўлган ва бу трансфер "Реал"га жами 105 миллион еврога тушадиган бўлган. Аслида мадридликлар бундай харажатга ҳам рози эди.
 
Бироқ Неймар "Барселона"дан 10 миллион евро миқдорида маблағ олган бўлиб, жамоани алмаштирса биринчи бўлиб Каталонияга келиши белгилаган эди. Агар Неймар бу битимни буиб, Мадрид клубини танлаганида "Реал" жарима тариқасида шартномада белгиланган 50 миллион еврони ҳам тўлаши керак эди.
 
Барча ҳисоб-китобларга кўра, "Реал" Неймарни трансфер қилса жами 150 миллион евродан кўп маблағ сарфлашига тўғри келгани боис, секингина ўз орзусидан воз кечиб қўйган экан.