“Барселона” Неймардан сўнг яна бир ҳужумчисини сотмоқчи
Ads

“Барселона” клуби ҳужумчиси Мунир Эл-Хаддади бош мураббий Эрнесте Вальверденинг режаларига кирмайди.

“Барселона” ушбу футболчини 20 млн евродан кам пулга сотмоқчи эмас. Трансфер ойнаси ёпилишга оз муддат қолганлиги туфайли ҳужумчи ижарага берилиши мумкин.

Мунирга “Рома”, “Лестер”, “Депортиво” ва “Лас-Пальмас” жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ улар 20 млн евро тўлашга тайёр эмаслар.

Маълумот учун, Мунир ўтган мавсум “Валенсия” сафида ижара асосида тўп сурди ва 33 баҳсда иштирок этиб, 6 та гол киритишга муваффақ бўлишди.