Ads

“Барселона” клуби раҳбарияти ПСЖга Неймарнинг трансфер сертификатини бермаган. Чунки, бразилиялик футболчининг трансферидан тушадиган 222 млн евро ҳалигача каталонияликларнинг ҳисоб рақамига келиб тушмаган.

Таъкидлаш лозимки, жамоалар бундан олти кун аввал 25 ёшли бразилиялик футболчининг трансферини 222 млн еврога баҳолашган ва бу борада ўзаро келишиб олишган эди. Бироқ, “Барселона”даги расмий манбаанинг сўзларига кўра ҳалигача ваъда филинган пул банкка келиб тушмаган.

Аниқроғи, ПСЖ Неймарнинг товон пулини тўламагунича каталонияликлар Испания қироллиги футбол федерациясидан футболчининг трансфер сертификатини бермасликларини сўраган.

Айтиш керакки, юқоридаги масала ҳал этилмагунича Неймар янги жамоаси сафида ўйнай олмайди.