Ads

“Ницца” ҳимоячиси Маланг Сарр фаолиятини Испанияда давом этириши мумкин.

19 ёшли футболчининг кўчиб ўтишига Каталониянинг “Барселона” клуби катта қизиқиш билдирмоқда. Испания клуби скаутлари ўйинчини Европа лигаси 1/16 финали доирасида “Локомотив”га қарши учрашувда (2:3) кузатиб боришган.

Маълумот учун, Сарр ушбу мавсумда “Ницца” таркибида 13 марта майдонга тушган.