Ads

“Барселона” клуби компаниялар билан “Ноу Камп” стадиони номи ҳуқуқини сотиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда, дея хабар бермоқда RAC1 нашри.

Манбада ёзилишича, Grífols дори ишлаб чиқарувчи компанияси 1940 йили Барселонада ташкил қилинган ва каталон клуби стадиони номи ҳуқуқини сотиш олишга асосий даъвогар ҳисобланади. Ушбу харид яқин ҳафта ичида якунига етиши мумкин.

Жорий йил июлда “Барселона” “Ноу Камп” номи ҳуқуқи сотувидан 300 млн евро ишлаб олишни режалаштираётгани маълум қилинган.

Апрелда клуб уй аренасини шаҳар кенгаши билан таъмирлаш бўйича келишувга эришган эди. Таъмирлаш ишларига 600 млн евро кетиши айтилган ўшанда. Бунда проект фақатгина стадиони ичи эмас, балки клуб офислари ва унинг атрофларини ўзига қамраб олади.