Британия матуботи хабарига кўра, «Саутгемптон» клуби «Барселона» ҳужумчиси Пако Алькасерни қўлга киритишга уриниб кўради.

Маълумки, Алькасер каталонияликларнинг асосий таркибидан муқим жой ололмаган ва қишдаёқ жамоани тарк этиши мумкин.

Айни пайтда «Саутгемптон» Пако трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган. Инглиз клубидан ташқари, у билан «Лилль» ҳам қизиқмоқда.