Каталониянинг "Барселона" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андер Эрреранинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар” 29 ёшли испаниялик футболчини ўтган ёзги трансферлар чоғидаёқ сотиб олишга уруниб кўришган, бироқ якунда футболчининг трансфер нархи борасида МЮ билан келиша олишмаган.

Эрреранинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум ўз ниҳоясига етишини инобатга олсак, “Барселона” уни келаси ёз эркин агент сифатида текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин.