Франциянинг “Лилль” клуби ярим ҳимоячиси Николя Пепе “Барселона”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда 23 ёшли футболчининг хизматларига шахсан каталонияликлар спорт директори Эрик Абидаль жиддий қизиқиб қолган.

Маълумот учун, Пепе жорий мавсум Франция чемпионатида жами 5та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.