"Барселона" президенти: Месси ўзгарди

Каталониянинг "Барселона" клуби президенти Жозеп Бартомеу сўзларига кўра жамоа етакчиси Лионель Месси сўнгги пайтларда ўзгарган.

“Месси бу ерда жуда бахтли. У “Барселона” билан ғалаба қозонишда давом этмоқчи. Месси жамоа сардори бўлиб барча жавобгарликни ўз бўйнича олгач ўзгарди”, - дейди Бартомеу.

Эслатиб ўтамиз, Андрес Иньеста япон клубига кўчиб ўтгач айнан Месси “Барселона” сардори этиб тайинланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!