"Барселона" ПСЖ футболчисига 10 млн евро маош бермоқчи
ПСЖ ўз футболчисини мавсум якунига қадар ушлаб қолишни мақсад қилган
“Пари Сен-Жермен” клуби ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо қишки трансферлар мавсумида “Барселона” аъзосига айланиши мумкин.
Маълум бўлишича, каталон клуби йилига 10 млн евро маош ва яна шунча миқдорда бонусли шартнома таклиф қилган.
23 ёшли франциялик футболчининг ПСЖ билан тузган амалдаги келишуви мавсум охирида якунига етади ва Рабьо парижликлар билан янги шартнома бўйича бирор қарорга келганича йўқ.
“Барселона” январда бу футболчи учун яхшигина пул тўлашни режалаштирган, ПСЖ Рабьони шартномаси якунига қадар ушлаб қолишни мақсад қилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар